Cуюлтирилган газ нархи бирданига ошиб кетди

Cуюлтирилган газ нархи бирданига ошиб кетди

Тожикистонда суюлтирилган газ нархи бирданига ошиб кетди. Бундай ҳолат Қозоғистондаги тарифларнинг ошиб кетиши билан изоҳланяпти. Мамлакат монополияга қарши кураш хизмати Сўғд вилояти ваколаnхонаси раҳбари Носир Акмалзоданинг айтишича, бир тонна маҳсулот қиймати 384 АҚШ долларидан 587 АҚШ долларигача кўтарилди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи".

Акмалзоданинг айтишича, Тожикистонда суюлтирилган газнинг 70 фоизидан ортиғи Қозоғистондан импорт қилинади. Тарифлар қимматлашуви боис тожик компаниялари ҳам харидлар миқдорини камайтирган. Бу ўз навбатида газ қиймати ошиб кетишига олиб келган, ҳатто айрим жойларда ёқилғи тақчиллигига сабаб бўлган.

Маълумотларга Тожикистондаги машиналарнинг 60 фоизи суюлтирилган газ билан ишлайди.

Маълумотларга кўра, Тожикистондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархлар сўнгги ҳафталарда 3,4 сомони (0,3 долларга яқин)дан 4,6 сомонигача ошган.

Қозоғистонда эса 2018 йил бошида ички бозорда бир тонна суюлтирилган газ нархи 34319 тенгедан 38701 тенгегача кўтарилди. Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, нархларнинг ошиши жаҳон бозоридаги нархлар кўтарилиши билан боғлиқ.

Шу билан бир қаторда Қозоғистонда газга нисбатан ички улгуржи нархларининг давлат томонидан барқарорлаштирилиши бекор қилиниши кўзда тутиляпти. Айни дамда парламентга 2019 йил январидан бошлаб ички газ бозорини босқичма-босқич либераллаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!