CNN: АҚШнинг Киевга берган янги ёрдам пакетидаги қуролларнинг аксарияти Германия ва Польшада жойлашган

CNN: АҚШнинг Киевга берган янги ёрдам пакетидаги қуролларнинг аксарияти Германия ва Польшада жойлашган

АҚШнинг Украинага берган янги ёрдам пакетидаги қуролларнинг аксарияти Германия ва Польшада. Бу ҳақда CNN манбага таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бу қисқа вақт ичида Украинага қурол жўнатиш имконини беради. CNN суҳбатдошининг қўшимча қилишича, снарядлар жанговар зонага биринчилардан бўлиб етиб келади.

Киев қуролларни имкон қадар тезроқ керакли жойга етказиб беришга ҳаракат қилишига қарамай, Украина «жиддий логистика муаммоларига» дуч келади, деб таъкидлайди телеканал. Шундай қилиб, Россия жанг майдонида устунлигини сақлаб қолади, дея хулоса қилади CNN.

20 апрель куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага қўшимча ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, бу эса Киевга тахминан 61 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатишни, жумладан, Украина ҳарбийларига ATACMS тактик ракеталарини топширишни назарда тутади. Сенат ташаббусни кўриб чиқишни 23 апрелдан бошлайди. АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда Вашингтон тез орада Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишига ваъда берди. Шу билан бирга, Пентагон департаментда Украинага қурол етказиб бериш бўйича аниқ муддат йўқлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!