Тошкентдаги «Чорсу» меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди. Бу ҳақда «E-ijro auksion» маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.
Активларни сотиб олган харидор икки йил ичида камида 25 миллион доллар пул тикиши ва 150 та янги иш ўринларини яратиши керак. Меҳмонхона камида уч юлдузлига айланиши лозим.
Шунингдек, меҳмонхонанинг янги эгаси 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизмати) сақлаб қолиши керак. Меҳмонхона комплексининг бир қисмига (умумий майдоннинг 50 фоизидан ошмаган) бизнес-марказ хизматларини кўрсатишга рухсат этилади. Агарда бинони бузиб ташлаш режалаштирилса, янги дизайн оргиналига мос келиши керак.
10 соатдан ортиқ давом этган аукционда штаб-квартираси БААда жойлашган Ittihad International Investment LLC компанияси 16,9 миллиард сўм билан ғолиб бўлди. Fajr Mustaqbal General Trading LLC компания эса 16,8 миллиард сўм таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, 12 йилдан буён вайрона аҳволда бўлган «Чорсу» меҳмонхонаси 2019 йили ишга туширилиши ҳақида ўтган йилнинг май ойида хабар берилганди. «Чорсу» меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари билан туркиялик инвестор Ахмет Демир шуғулланаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ Ахмет Демир меҳмонхонани реконструкция қилиш ишлари суст кетишида Тошкент шаҳар ҳокимлигини айблаган, туркиялик ишбилармоннинг мазкур эътирозларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб қайтарганди.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.