Чиқиндилар ичидан топилган 24 минг еврога яқин пул муҳтожларга берилди

Чиқиндилар ичидан топилган 24 минг еврога яқин пул муҳтожларга берилди

Металл йиғиш билан шуғулланувчи Sackers фирмаси ходимлари эски сейф ичидан чиққан 20 минг фунт (24 минг еврога яқин) пулни муҳтожларга беришга қарор қилишди.

The Independent газетасининг ёзишича, Суффлок графлигидаги металл чиқиндилари омборидаги занглаган сейф ичидан қоғоз пуллар ва тангалар чиққан.

Топилмани полицияга беришган, полиция бу пулларнинг эгасини қидирган, аммо ҳеч ким пулини сўраб келмаган.

Шундан сўнг суд Sackers фирмасини ушбу маблағ эгаси деб эълон қилди, аммо фирмадагилар бу пулларни муҳтожларга беришга қарор қилди ва онкологик беморлар даволанадиган иккита шифохонага тақдим этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!