Департамент таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси собиқ мураббийининг ўлими бўйича маълумот берди

Департамент таэквондо бўйича Ўзбекистон термаси собиқ мураббийининг ўлими бўйича маълумот берди

2021 йил 15 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда 44 ёшли Жанубий Корея Республикаси фуқароси Ким Даеил (Kim Daeil) маст ҳолатда, Чилонзор тумани Дўмбробод 4-тор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида бўла туриб, шу ерда бўлган 40 ёшли юртдоши К.Ж., билан юзага келган келишмовчилик натижасида ўткир тиғли жисмни Ж.Кимга қарата отиб, тан жароҳат етказган. Натижада К.Ж. тан жароҳатлари билан РШТЁИМга олиб борилган.

Мазкур холат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ким Даеил (Kim Daeil)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

16 июнь куни жабрланувчи олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

Шу куни Д.Кимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айблов эълон қилиниб (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш), унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!