Чилонзор кўпригида 8та автомобил ЙТҲга учради

Чилонзор кўпригида 8та автомобил ЙТҲга учради

Бугун, 2022 йил 7 январь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида:
1) ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги "Malibu" русумли;
2) ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган И.П. бошқарувидаги "Spark" русумли;
3) ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Д.А. бошқарувида бўлган яна бир "Spark" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи И.П. бошқарувида бўлган "Spark" автомобили йўловчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган, 2022 йил 7 январь куни Чилонзор туманида, Чилонзор кўприги устида 5 та автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Ҳодиса Бунёдкор шоҳкўчаси ва Кичик ҳалқа автомобил йўли кесишмасида барпо қилинган кўприкда рўй берган.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!