Чегарани кесиб ўтаётган разведка аппарати уриб туширилди

Чегарани кесиб ўтаётган разведка аппарати уриб туширилди

Ҳиндистоннинг учувчисиз бошқарилувчи разведка аппарати Покистон армияси томонидан Кашмир назорати чизиғида уриб туширилди.

ЎзА Покистоннинг Samaa TV ахборот манбасига таяниб хабар беришича, мамлакат жамоатчилик билан ишлаш масалалари бўйича маҳкамалараро хизмати раҳбари генерал-майор Асиф Ғафур бу ҳақда ўзининг Твиттер даги саҳифасида маълумот берган.

Учувчи аппарат чегарани кесиб ўтганидан кейингина уриб туширилган. Ҳиндистон томони ҳодисага нисбатан муносабат билдирмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!