“Чегара билмас шифокорлар” инсониятни огоҳлантирди

“Чегара билмас шифокорлар” инсониятни огоҳлантирди

Сўнгги ўн йилда дунёда 100 дан зиёд келишмовчилик, зиддиятлар келиб чиққан.

“Анадўли”нинг ёзишича, “Чегара билмас шифокорлар” (MSF)нинг Испаниядаги офиси раҳбари Девид Ногуера Истамбулда ўтказилган тадбирда шу ҳақда сўзлаган.

“Чегара билмас шифокорлар” жаҳоннинг йирик тиббий ташкилотларидан бири бўлиб, 1971 йилда франциялик шифокорлар томонидан асос солинган.

“Иқлим ўзгаришлари йирик табиий офатларни келтириб чиқаради. Инсоният озиқ-овқат етишмаслиги ва кўплаб касалликлардан азият чекади. Эболани эсга олинг! Эпидемия туфайли инсонлар Шимол ва Жануб ўртасида кўчиб юришга мажбур бўлади...”, деган Девид Ногуера.

Унинг сўзларига кўра, табиий офатлар жабрдийдаларига кўмак беришда ижтимоий тармоқлар ва замонавий технологиялар муҳим аҳамият касб этади.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!