“Чегара билмас шифокорлар” гуруҳига Ал-Шифо касалхонаси яқинида ҳужум уюштирилди

"Чегара билмас шифокорлар" ташкилотининг маълум қилишича, Ғазо сектори жанубига эвакуация қилмоқчи бўлган бир гуруҳ ходимлари Ал-Шифо касалхонаси яқинида ҳужумга учраган.
Бу ҳақдаги маълумотлар ташкилот сайтида пайдо бўлди.
Қайд этилишича, ҳужум натижасида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган.
“Ташкилотнинг иккита машинасига атайлаб ҳужум уюштирилди”, — дейилади баёнотда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).