Буюк Британияда энг яхши масжид аниқланди

Буюк Британияда энг яхши масжид аниқланди

Буюк Британиядаги 10 та масжид турли номинациялар бўйича мукофот олди.

Лондонда Beacon Mosque Awards йиллик мукофотини топшириш маросими тантанали равишда ўтказилди.  “Буюк Британиядаги энг яхши масжид бошқаруви” йўналиши бўйича бу йил Бирмингемдаги Грин Лэйн масжиди ғолиб бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан масжид имом-хатиби Комрон Ҳусайн таъкидлашича, ушбу мукофот уларнинг мамлакат мусулмонлари учун қилаётган ишлари эътирофидир. Комрон Ҳусайн мукофотни масжид қавми Муҳаммад Салимга топширди. Унинг ўғлини 2013 йил масжиддан хуфтон намозини ўқиб қайтаётганда ультраўнг экстремистлари ўлдириб кетган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!