Буюк Британия Украина учун узоқ масофали ракеталар сотиб олади

Буюк Британия Украина учун узоқ масофали ракеталар сотиб олади

Буюк Британия Украина учун замонавий қуроллар, жумладан, узоқ масофага учувчи ракеталар сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати веб-сайтида март ойида хабар берилган эди, аммо оммавий ахборот воситалари, жумладан, Польшанинг Defence24 нашри бунга ҳозир эътибор қаратди.

Қурол-яроғ ва жиҳозлар учун маблағ Буюк Британия, Исландия, Норвегия, Швеция, Дания ва Литва ҳиссалари ҳисобидан ташкил этилган Украинага ёрдам бериш халқаро жамғармасидан (ИФУ) олинади. Киев учун улар қуруқликдан, сувдан ёки ҳаводан учириладиган 100 дан 300 км гача учадиган ракеталарни сотиб олишни режалаштирмоқда. Иштирокчиларнинг аризалари 4 майгача очиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!