Буюк Британия шаҳзодаси ҳам коронавирусга чалинди

Буюк Британия шаҳзодаси ҳам коронавирусга чалинди

Шаҳзода Чарлз коронавирусга чалинди. Бу ҳақда шаҳзода саройига яқин манбалар хабар тарқатди, деб хабар беради "The Guardian".

Хабар қилинишича, 71 ёшли Уэльс шаҳзодаси, Елизавета II нинг ўғли коронавирус инфекцияси учун текширилган ва натижа ижобий чиққан.

Касаллик енгил, шаҳзода Чарльз масофадан ишлашда давом этмоқда. У Шотландиядаги уйида карантинда.

Унинг рафиқаси Камилла ҳам тест топширди, унда коронавирус аниқланмади.

Манбаларга кўра, шаҳзода коронавирусни кимдан юқтирганини ҳозирча аниқ билиш имкони йўқ, чунки сўнгги ҳафталарда у расмий тадбирлар давомида кўплаб одамлар билан алоқада бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!