Бухорода “Транспорт агентлиги”нинг “уддабурон” ходимлари қўлга тушди

Бухорода “Транспорт агентлиги”нинг “уддабурон” ходимлари қўлга тушди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари Мажидов Рамазон Абдураззоқович ҳамда Аҳадов Умид Фарҳодовичларга нисбатан жиноят иши кўрилиб, уларга нисбатан ушбу ҳукм билан тегишли жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи Мажидов Рамазон Абдураззоқович 1-тоифали инспектор, Аҳадов Умид Фарҳодовичлар етакчи мутахассис лавозимларида ишлаб келиб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда пора олиш жиноятини содир қилган.

Жумладан, Р.Мажидов “Нексия” русумли автомашина билан ноқонуний йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланган ҳайдовчини аниқлаб, унга нисбатан содир қилинган ҳодиса ҳақидаги далолатномани тўлдириб, ноқонуний йўллар билан бойлик орттиришни режалаштириб, жиноий шериги У.Аҳадов воситачилигида, ҳайдовчига нисбатан тузилган далолатномани йўқотиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштирмаслик ва жавобгарликка тортилмаслигини таъминлашни ва ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда олиб қўйилган бошқарувидаги автомашина техпаспортини унга қайтаришни ваъда қилиб, бунинг эвазига қонунга хилоф равишда 100 АҚШ доллари олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Суд мажлисида судланувчиларнинг айбига иқрорлиги, содир қилган жиноятидан пушаймонлиги, оилавий шароити, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлиги ва ижтимоий аҳволи инобатга олинган ҳолда, уларга нисбатан Жиноят кодекси модда санкцияси доирасида тегишли жазо тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!