Бўстонлиқ туманида мактаб ўқувчилари талончига айланди. Қандай қилиб?

Бўстонлиқ туманида мактаб ўқувчилари талончига айланди. Қандай қилиб?

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Бўстонлиқ туманида шу йил 4 ноябрь куни 2 номаълум шахс, Ғазалкент шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси А.Д.ни қўлидан “MI-A2-Lite” русумли мобиль телефонини тортиб олиб, воқеа жойидан кетганлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ғазалкент шаҳрида яшовчи, 1-сонли ўрта мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар Т.А. ва Д.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!