Бугундан апелляция шикоятларини қабул қилиш бошланди

Бугундан апелляция шикоятларини қабул қилиш бошланди

Бугундан апелляция шикоятларини қабул қилиш бошланди. Агар абитуриентлар мандатдан ва ўзининг тест жавобларидан норози бўлса, бугундан бошлаб апелляция шикояти бериши мумкин.

Абитуриентлар апелляция шикоятларини abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетига кириб, онлайн равишда юборишлари керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш махсус комиссия томонидан 28 сентябрдан бошланади.

Шикоят юборган абитуриентларга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига (Тошкентга) келиши шарт.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!