Бугун Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга келади. Ташрифдан мақсад нима?

Бугун Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга келади. Ташрифдан мақсад нима?

2022 йил 21-22 декабрь Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

Ташрифнинг биринчи кунида “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш, рамзий дарахт экиш тадбирида иштирок этиш режалаштирилган.

Эртаси куни Қозоғистон президенти XV асрнинг биринчи ярмида Тошкентда қурилган Туле-бий мақбарасига ташриф буюради.

Расмий суратга олиш маросимидан сўнг “Tashkent City” халқаро бизнес марказининг Конгресс марказида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Учрашув доирасида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб бориш кўзда тутилган. Шунингдек, қўшма лойиҳаларга старт берилади, қозоқ шоири Абай Кунанбоев ижодига бағишланган кўргазма ҳам кўздан кечирилади.

Давлат ташрифи якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қисқа брифинг ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистонга икки марта давлат ташрифи билан борган (2017 йил 22-23 март, 2021 йил 5-6 декабрь). К.-Ж.Тоқаевнинг Ўзбекистонга мазкур давлат ташрифи сўнгги уч йилдаги иккинчиси бўлади (2019 йил 14-15 апрель).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!