Бу йил нечта масжидда хатми Қуръон ўтказилади?

Бу йил нечта масжидда хатми Қуръон ўтказилади?

Бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади, 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумки, 2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. 

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди, дейилади идора хабарида.

Аввалроқ, масжидларда Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар берилганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!