Британиядаги сайловлар: экзит-полл бош вазир алмашишини кўрсатмоқда

Британиядаги сайловлар: экзит-полл бош вазир алмашишини кўрсатмоқда

Британияда 14 йилдан буён илк бор ҳукумат ўзгаради, консерваторлар ўрнини лейбористлар эгаллайди, Риши Сунак ўрнига Кир Стармер янги бош вазир бўлади.

Буюк Британиядаги парламент сайловларида сэр Кир Стармер бошчилигидаги, сўнгги 14 йил давомида мухолифатда бўлган Лейбористлар партияси устунлик қилмоқда, сайлов участкаларида нуфузли компаниялар ўтказган сўровлар асосига қурилган прогнозлар шуни кўрсатмоқда.

Бир неча соатдан кейин расмий ҳисоб-китоблар яққол картинани намойиш этади, шундан сўнг бош вазир Риши Сунак сайловчилар билан хайрлашиб, қирол Чарлз III ни ҳукумат алмашиши тўғрисида хабардор қилиш учун саройга йўл олади.

Консерваторлар нима учун ютқазди?

BBC, ITV ва Sky News буюртмасига кўра ўтказилган экзит-полл маълумотларига қурилган прогнозлар лейбористлар 650 ўринлик парламентда мутлақ кўпчиликни ташкил этиши — 410 ўринга эга бўлиши, торилар (консерваторлар) фракцияси эса 345 депутатдан 131 депутатгача қисқаришини кўрсатганди.

Бу прогноз Либерал-демократик партия позицияси ҳам мустаҳкамланганига ишора қилади — агар бу тўғри бўлиб чиқса, мазкур партия 61 мандат олиши мумкин. Ўнг популист Найжел Фаражнинг «Ислоҳот» партияси эса 13 ўринга эга бўлади, бу сайловолди кампанияси вақтида кутилган натижадан анча кўпроқ. Шунингдек Шотланд миллий партиясининг парламентдаги вакиллари сони кескин қисқариб, атиги 10 тага тушиши прогноз қилинган.

Буюк Британиядаги сайловолди сўровлари бўйича тан олинган нуфузли политолог, сэр Жон Кертис BBC учун берган интервюсида «Ислоҳот» партияси ва шотланд миллатчилари бўйича прогнозлар бироз ишончсизроқ эканини айтади.

Сўровлар Англия, Шотландия ва Уэлсдаги 130 та сайлов участкаларидан чиқиш жойларида ўтказилган, аммо Шимолий Ирландияда эмас. Сўнгги бешта парламент сайловларида унинг натижалари якуний натижалар билан 1,5 тадан 7,5 тагача ўрин фарқи билан мос келган.

Овозларни ҳисоблаш якунланган 32 та сайлов округидан 28 тасида лейбористлар устун келишган (жумладан, олдинги сайловларда консерваторлар ғолиб чиққан 12 округда ҳам), либерал-демократлар эса — иккитасини ўзиники қилган (улар ҳам консерваторларнинг тарафдорларини ўзига оғдирган), Консерватив партия фақат икки округни ўз қўлида сақлаб қололган.

Яна бир округда «Ислоҳот» партияси вакили ғалаба қозонган, у Консерватив партиядан келиб қўшилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!