Британия қироли АҚШ резидентига айланди

Британия қироли АҚШ резидентига айланди

Британия қироли Чарльз III нинг кенжа ўғли — шаҳзода Гарри ҳозирда АҚШ резиденти эканлигини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Гаррига тегишли сайёҳлик компанияси шу ҳафта Буюк Британия ҳукуматига унинг кўчиб кетгани ва ҳозирда Қўшма Штатларда “доимий асосда” яшаётганини кўрсатадиган ҳужжатларни тақдим этган. Илгари Гарри фақат Британияни ўзининг “уйи” деб атаган.

Шу муносабат билан, унинг Британия монархининг давлат маслаҳатчиси сифатида фаолиятини давом эттириши масаласи номаълум қолмоқда, чунки қонунга кўра, бу фақат мамлакатда доимий яшовчиларга рухсат берилган.

Шаҳзоданинг янги яшаш жойи сифатида АҚШни расман тан олиши унинг Виндзорлардан узоқлашиб бораётганидан далолат бериши мумкин, — деб ёзади ушбу мавзуга ихтисослашган журналистлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!