Борис Жонсон яна ўзини-ўзи яккалаш режимига ўтди

Борис Жонсон яна ўзини-ўзи яккалаш режимига ўтди

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалинган бемор билан алоқада бўлганидан кейин ўзини изоляция қилди. Бош вазирнинг ўзида касаллик аломатлари йўқ ва у ўзини яхши ҳис қилмоқда деб ёзади Даунинг Стрит.

12 ноябрь куни Жонсон депутатлар билан учрашув ўтказган эди, унда Ли Андерсон қатнашган ва унда коронавирус аниқланган.

Таъкидланишича, Жонсон Даунинг-Стритдаги қароргоҳида ўзини-ўзи изоляция қилишни бошлаган. У ердан Британия Бош вазири ўз ишларини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Жонсон коронавирусни баҳорда юқтириб олиб, даволаниб чиққан эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!