"Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди
!["Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди "Бордо" ҳужумчиси ўйин вақтида ҳушидан кетди](/photos/news/vZqTJDvaZpjZKff.jpeg)
"Бордо" футболчиси Альберто Элис "Генгам"га қарши ўйинда бошидан зарба қабул қилиб олди ва натижада ҳушини йўқотди.
Футболчига 8 дақиқа мобайнида биринчи ёрдам кўрсатилган ва ундан кейин шифохонага олиб кетишди.
Маълумотларга қараганда, жароҳати жиддийлигидан қўрққан шифокорлар Элисни сунъий равишда кома ҳолатига туширишган. "Бордо" учрашувда Жан Випотникнинг голи эвазига 1:0 зафар қучди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).