Боку Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистонда бўлиб ўтадиган учрашувига рози бўлди

Боку Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг Қозоғистонда бўлиб ўтадиган учрашувига рози бўлди

Боку Қозоғистоннинг Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари учрашувини ўтказиш таклифига рози бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев баёнот берди.

«Қозоғистон бизга Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирларининг учрашувини ўтказиш таклифи билан мурожаат қилди, биз бунга рози бўлдик ва агар Арманистон ҳам рози бўлса, учрашув Қозоғистонда ўтиши ҳақида келишиб олдик», — деди Алиев Бокудаги халқаро анжуманда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!