Боксчиларимиз Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилди

Боксчиларимиз Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилди

Актау шаҳрида Қозоғистонда хизмат кўрсатган бокс мураббийи, бир неча нуфузли мусобақалар ғолиби Шокир Болтекулнинг хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди.

“Мангистау арена” спорт мажмуасида ўтказилган ушбу мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Польша, Исроил, Сурия, Россия, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган чарм қўлқоп усталари куч синашди.

Мусобақанинг 69 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Билолбек Мирзараҳимов қирғизистонлик Дониёр Дамердин улуни финал жангида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Вазни 91 кг бўлган ҳамюртимиз Профсор Роримша суриялик Госсун Алаелдинни енгиб терма жамоамизга кумуш медални келтирди. Шунингдек, Фозилжон Абдумуродов, Баҳромжон Фозилов, Обиджон Тоҳиров ўз вазн тоифаларида бронза медалига сазовор бўлишди.

Мусобақа ҳакамлари ва мутахассислари Б.Мирзараҳимов ва Д.Дамирдин улунинг жангини энг яхши беллашув деб топишди. “Ғалабага бўлган интилиши“ номинациясида П.Роримша ғолиб бўлди.

 

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!