Божхоначилар ҳарбий дала машғулотида

Божхоначилар ҳарбий дала машғулотида

Божхона органларида шахсий таркибнинг жанговар шайлик даражасини ошириш мақсадида тизимли чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар доирасида Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев бошчилигида Тошкент шаҳар гарнизонида хизмат олиб бораётган Ҳарбий сафарбарлик, жанговар тайёргарлик ва қўриқлаш бўлинмаларининг тезкор ходимлари жорий йилнинг 19-20 апрель кунлари Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” округ полигонида ҳарбий дала машғулотларида иштирок этишди.

Иштирокчилар махсус техникаларни қўллашда хавфсизлик қоидаларига риоя этиши ҳамда жанговар ҳолатларда ўқ-доридан фойдаланиши бўйича назарий тушунчаларини мустаҳкамлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!