БМТ “ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

БМТ “ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлашини эълон қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик бундан 50 йил аввал жаҳон ташкилоти резолюцияси билан мустаҳкамланган “ягона Хитой” тамойилини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

– Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бу борадаги сиёсати қуйидагича: биз Бош Ассамблеянинг Хитойга нисбатан 1971 йилдаги 2758-резолюциясига амал қиламиз, – деди Дюжаррик.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, жаҳон ташкилотининг Бош Ассамблеяси Хитой Халқ Республикаси ҳукумати БМТдаги қонуний вакил бўлиши билан бирга, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзосидан бири эканлигини ҳам тан олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!