БМТ: Уруш бошлангандан бери Украинада 4634 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

БМТ: Уруш бошлангандан бери Украинада 4634 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Украинада уруш бошланганидан бери 4,5 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, 5700 дан ортиқ киши жароҳат олди, дея хабар беради БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси (ОҲЧР).

Агентлик маълумотларига кўра, уруш 1780 нафар эркак, 1194 нафар аёл, 148 нафар ўғил ва 131 нафар қиз, шунингдек, 41 нафар бола ва 1340 нафар катта ёшли одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фикрича, ҳақиқий йўқотишлар сони анча юқори бўлиши мумкин: бу фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган жойлардан (шу жумладан Мариупол, Изюм ва Северодонецк) маълумотларнинг кечикиши билан боғлиқ, у ердан кўплаб хабарлар ҳали ҳам тасдиқланишини кутмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!