БМТ: Украина ғалласи бўлмаса, дунё очликка дуч келади

БМТ: Украина ғалласи бўлмаса, дунё очликка дуч келади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари Украина ғалла экспортининг блокадаси туфайли дунёга озиқ-овқат инқирози таҳдид солаётганини яна эълон қилди.

Украина бутун дунё буғдойининг қарийб 10 фоизини ташкил қилади, аммо уруш бошланиши билан Россия Қора денгиздаги Украинанинг экспорт амалга оширилувчи асосий портларини тўсиб қўйди.

"Бу портларни имкон қадар тезроқ очиш керак, чунки бу нафақат Украинага, балки дунёда айни дамда очлик ёқасида турган муҳтожларга ҳам тегишли", - деди БМТ озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бисли Нью-Йоркдаги озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича фавқулодда йиғилишда. Шунингдек у Путинни портларни очишга чақирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, ўз навбатида, агар мавжуд вазият ҳал этилмаса, дунё йиллар давомида оммавий очарчиликка дуч келишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, у Россия, Украина, Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари билан шошилинч музокаралар олиб бормоқда.

Гутерриш, шунингдек, санкциялар туфайли Россия ўғитларининг экспорти сезиларли даражада тўхтатилганини, бу ҳам озиқ-овқат инқирозининг бўғинларидан бирига айланишини айтди.

Нью-Йоркдаги озиқ-овқат саммитига раислик қилаётган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен катта миқдорда дон ва ўғит захираларига эга бўлган давлатларни бутун дунё учун оғир бўлган ушбу қийин паллада фаолроқ ҳаракат қилишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!