Берлинда Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми ўтказилди

Берлинда Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми ўтказилди

Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонасида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бўлиб ўтди.

Элчихонамиз, мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Кох-Авиценна” Германия – Ўзбекистон тиббиёт жамияти (DUMGKA) ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ССВ масъулларидан иборат республикамиз делегацияси, Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва масъуллари, икки давлат соҳа мутахассислари, етакчи тиббиёт муассасалари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалари, йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир аввалида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси Дилшод Аҳатов ва DUMGKA бошқаруви раиси ўринбосари профессор Аксель Рихтер меҳмонларни қутлади.

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил 2-3 май кунлари Германияга расмий ташрифидан сўнг 26-27 майда Самарқандда ташкил этилган биринчи Ўзбекистон – Германия тиббиёт форумида соҳа бўйича узвий ҳамкорликка тамал тоши қўйилди, – деди Д.Аҳатов. – Берлин шаҳрида ўтказилган иккинчи форум ушбу мулоқот платформаси давомийлигини таъминлаш, аниқ тадбир ва лойиҳалар амалга ошириш орқали икки томонлама алоқани янада жадаллаштириш истиқболини муҳокама қилишла муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров, Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат котиби Томас Штеффен, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси президиуми аъзоси, профессор Клаус Мангольд ва бошқалар иккинчи анжуман ҳам кўп йиллик ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши баробарида, соғлиқни сақлаш соҳасидаги умумий устувор вазифалар бўйича истиқболли лойиҳаларни белгилаш, тиббиёт муассасалари ўртасида аниқ келишувларга эришиш имконини яратишини қайд этди.

Аҳамиятлиси, ушбу форум онкология, шошилинч тиббий ёрдам, тиббиёт ходимлари – ҳамшира ва фельдшерларни Германияга ишга жалб қилиш каби йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!