Белорусия Германия товарларини мамлакатдан ўтказишни таъқиқлади

Белорусия Германия товарларини мамлакатдан ўтказишни таъқиқлади

Белорусия Президенти Aлександр Лукашенко Ғарбнинг Минскка қарши санкцияларига жавобан Германия товарларини мамлакат ҳудуди орқали Хитой ва Россияга транзит қилишни чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Санкция чораларига қарши курашиш бўйича учрашувда Лукашенко Минск ўз маҳсулотларини Беларус бозорига етказиб берадиган баъзи америкалик ва европалик ишлаб чиқарувчиларга чекловлар қўйганини эслади. «Биз биламизки, AҚШ, Германия ва бошқа Европа мамлакатларида ким бизнинг корхоналаримиз учун бутловчи қисмлар ва асосий жиҳозларни етказиб беришга қарши бўлган. Биз уларни биламиз, тажрибамиз бор. Скода, Нивеа ва бошқаларни эслайсизми?", деди президент.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!