Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг суперўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) 24 июль куни профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда боксчининг ўзи GoSport.uz нашрига маълум қилди.

Шу мақсадда Бектемир Мелиқўзиев 28 июнь куни Тошкент-Нью-Йорк йўналиши бўйича ҳаракатланувчи чартер рейсдаги самолётда АҚШга учиб кетади ва ўша ерда машғулотларни давом эттиради.

24 июль куни Оскар Де Ла Хойя раҳбарлигидаги Golden Boy промоутерлик компанияси мухлисларсиз ўтадиган бокс оқшоми ташкил этади ва унда Мелиқўзиев ҳам рингга кўтарилиши режалаштирилган. Ҳозирча Бектемирга ким рақиб бўлиши аниқ эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!