Бекободдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида 32 ёшли аёл вафот этди

Бекободдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида 32 ёшли аёл вафот этди

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида жорий йилнинг 25 июнь куни Бекобод шаҳар 13-даҳада яшовчи 23 ёшли М.Р. бошқарувидаги “Nexia” автомашинасини Деҳқонобод қўрғонидан ўтувчи “Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида бошқарувни эплай олмай ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, автомашина йўловчиси 32 ёшли Н.С. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!