Байден якуний қарорни февраль ўрталарида эълон қилади

Байден якуний қарорни февраль ўрталарида эълон қилади

Жо Байден 2024 йилда АҚШ президентлиги учун кураш бўйича якуний қарорини февраль ойи ўрталаридаёқ эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.

Шу билан бирга, нашр суҳбатдошларининг қайд этишича, Америка етакчиси ҳали 2024 йилги президентликка номзодини қўйишга қарор қилмаган. Санта-Круз оролида дам олаётган Оқ уй раҳбари оиласи, дўстлари ва сиёсий иттифоқчиларнинг кичик гуруҳи билан бу имкониятни муҳокама қилишда давом этмоқда. Унинг рафиқаси Жилл Байден эрининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди, бироқ унинг баъзи қариндошлари сайлов кампанияси 80 ёшли президентга қандай таъсир қилишидан хавотирда. Politico қайд этишича, баъзи демократлар ҳам Байденнинг ёшидан хавотир билдиришмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!