Байден Украинага ёрдам бериш учун 37 миллиард доллар сўради

Байден Украинага ёрдам бериш учун 37 миллиард доллар сўради

АҚШ маъмурияти конгрессдан Украинага қўшимча ёрдам учун 37 миллиард доллардан зиёд маблағ сўради, деб маълум қилди Associated Press агентлиги.

"Президент Жо Байден Украинага фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун конгрессдан 37 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратишни сўраб мурожаат қилди", – дейилади хабарда.

Блумберг агентлигининг маълум қилишича, бу ерда гап 37,7 миллиард доллар ҳақида бормоқда. Ушбу сўровни конгресснинг ҳозирги таркиби тасдиқлаши кутилмоқда. Ҳозир иккала палатада ҳам Байденнинг партиядошлари бўлган демократлар устунлик қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!