Байден Трампнинг сакциялар борасидаги қарорларини қайта кўриб чиқади

Байден Трампнинг сакциялар борасидаги қарорларини қайта кўриб чиқади

AҚШ Молия вазирлигининг санкция сиёсати қайта кўриб чиқилиши мумкин. Bloomberg бу ҳақда манбаларга асосланиб ёзмоқда.

ОAВ хабарларига кўра, ҳали тасдиқланмаган, аммо президентлик сайловларида ғолиб деб топилган Жозеф Байденнинг бўлажак маъмурияти қайта кўриб чиқиш билан шуғулланади. Санкциялар масалалари молия вазирининг ўринбосари лавозимига номзод Адевале Адейемо томонидан назорат қилинади деб тахмин қилинади. У терроризмга қарши кураш ва молиявий разведка агентлигининг, AҚШ молия вазирлигининг санкциялар учун жавобгарлигини текшириши керак.

Эслатиб ўтамиз, Президент Дональд Трамп даврида AҚШ Эрон, Шимолий Корея, Хитой, Венесуэла ва Россия билан боғлиқ компаниялар, фуқаролар ва нефт танкерларига қарши санкцияларни жорий қилди. Бироқ, Байден жамоаси AҚШнинг амалдаги раҳбари Дональд Трампнинг ёндашуви "ҳам рақиблар, ҳам иттифоқчиларни чалғитмоқда", деб ҳисоблайди ва санкциялар кўп томонлама асосда амалга оширилганда энг самарали бўлади, деб ҳисоблайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!