Байден Пентагонга янги раҳбар тайинламоқчи. Номзод қора танли генерал Ллойд Остин

Байден Пентагонга янги раҳбар тайинламоқчи. Номзод  қора танли генерал Ллойд Остин

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден Пентагон раҳбари лавозимига қора танли раҳбар тайинлаш ҳақида ўйлаяпти. 

Манбага кўра, ушбу лавозимга етакчи номзод истеъфодаги тўрт юлдузли генерал Ллойд Остин бўлиб, борди-ю Байден уни тайинласа, Остин биринчи қора танли Мудофаа вазири бўлади. 

Таъкидланишича, Остин 2016 йилгача АҚШ Марказий қўмондонлигини бошқарган.

Шунингдек, номзодлар орасида собиқ ички хавфсизлик вазири Жей Жонсон, сенатор Тамми Дакворт ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Мишель Флоур ҳам бор.

Маълумот ўрнида, Пентагон Жо Байденга ҳокимиятни топшириш пайтида уни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Мудофаа департаменти зудлик билан Байден бошчилигидаги АҚШнинг янги маъмуриятига ҳокимиятни ўтказиш жараёни доирасида чора-тадбирларни амалга оширишни бошлашларини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!