Байден: "АҚШда коронавирусдан ўлганлар сони 200 миллионга яқинлашган"
Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Жо Байден Қўшма Штатлардаги коронавирусдан ўлганлар сонини чалкаштириб юборди. Бу ҳақда FoxNews ёзади.
“Aгар [Демократик номзоднинг рақиби ва AҚШнинг амалдаги президенти] Дональд Трамп хоҳлаганини қилса, CОVID-19 ҳолати янада мураккаблашади. Аллақачон ушбу вирусдан 200 миллионга яқин одам вафот этди”, – деди Байден.
Демократ аслида чалкашиб кетди: ўлганлар сони 200 мингга яқинлашмоқда. Манбанинг таъкидлашича, агар демократнинг сўзлари рост бўлса, пневмония аллақачон америкаликларнинг учдан икки қисмини ўлдирган бўлар эди – AҚШ аҳолиси тахминан 328 миллион кишини ташкил қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).