«Барселона» Погба трансферидан воз кечди

«Барселона» Погба трансферидан воз кечди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Пол Погба кузгача жамоасини тарк этиш эҳтимоли жуда кам.

Mundo Deportivo маълумотига асослансак, «Барселона» раҳбарияти франциялик футболчини сотиб олиш фикридан тўлиқ воз кечган. Каталонияликлар ўйинчининг «МЮ»дан кетиш масаласини кўриб чиқиши бироз қийинроқ масала экани, қолаверса, манкунианликлар АПЛда трансфер ойнаси ёпилгани сабаб Погбага ўринбосар олиш имкониятидан маҳрум экани важидан у билан хайрлашишга кўнмасликлари сабабли бу трансферни амалга ошириш иложсиз, деган тўхтамга келишган.

Шунга қарамай, бу масаланинг қишда яна кўтарилиши эҳтимоли йўқ эмас.

Аввалроқ «қизил иблислар» Пол жамоада қолган тақдирда унга 3,8 миллион евро миқдорида мукофот ваъда қилаётгани хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Погба АПЛнинг ортда қолган иккала турида ҳам майдонга тушди ва 2 бор пенальтидан рақиблар дарвозасини ишғол этди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!