«Барселона»нинг энг асосий 4 трансфер мақсади маълум қилинди

«Барселона»нинг энг асосий 4 трансфер мақсади маълум қилинди

«Барселона» трансфер ойнасининг қолган кунлари давомида қайси харидлар устида ишлашини аниқлаб олган.

Marca маълумотига кўра, каталонияликлар таркибини кучайтириш учун «ПСЖ»дан Адриан Рабьо, «Бавария»дан Тьяго Алькантара, «Аякс»дан Френки Де Йонг ҳамда «Ювентус»дан Миралем Пьянич жамоага жалб этилиши мумкин.

Ушбу вариантлар ичида Рабьо ва Де Йонг трансферининг амалга ошиш эҳтимоли юқори экани айтилмоқда. Пьянич аввалроқ Турин клубидан кетишни истамаётгани ҳақида айтган бўлса, Алькантаранинг, ОАВдаги хабарларга қараганда, «Реал»га ўтиши аниқ бўлиб улгурган.

Албатта, «ПСЖ» ҳам 23 ёшли хавбекини таркибда олиб қолиш учун бор имкониятини ишга солади. Парижликлар Рабьога янги шартнома таклиф қилишган. Шундай бўлса-да, каталонияликлар Адрианни анча вақтдан буён кузатиб юришибди. Кейинги 3 ҳафта давомида у «Барса»нинг энг асосий трансфер нишони бўлади.

Қайд этиш жоиз, Рабьо клуби янги келишувни имзолашдан бош тортса, келаси йил ёзда эркин агентга айланади.

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!