БАА қайси касб эгаларига ўз фуқаролигини беришини айтди

БАА қайси касб эгаларига ўз фуқаролигини беришини айтди

Бирлашган Араб Амирликлари ўз қонунларига хорижлик инвесторлар ва бир неча соҳа мутахассисларига,  шунингдек,  уларнинг оилаларига фуқаролик берилишига имкон берадиган ўзгартиришларни киритди.

Бу ҳақда БАА вице-президенти ва Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум 30 январь куни хабар берган. Бу қарор жаҳондаги истеъдодли кадрларни  мамлакатга жалб қилиш бўйича қилинаётган ҳаракатлардан бири ҳисобланади.

Эндиликда БАА фуқаролигини олиши мумкин бўлган касб эгалари қаторига олимлар,  шифокорлар,  муҳандислар,  санъаткорлар, ёзувчилар киради.

“Биз инвесторлар,  бир неча соҳадаги истеъдодли мутахассислар,  шу жумладан олимлар,  шифокорлар,  муҳандислар,  санъаткорлар, ёзувчилар ва уларнинг оилаларига БАА фуқаролигини олишга имкон берадиган қонунга тегишли тузатишларни киритдик. Янги ўзгаришлар бизнинг ривожланишимизга ҳисса қўшадиган истеъдодларни мамлакатимизга жалб қилишга қаратилган» деди Шайх Муҳаммад Твиттерда.

Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар маҳкамаси, маҳаллий амирликларнинг судлари ва ижроия кенгашлари ҳар бир тоифадаги белгиланган мезонларга жавоб берган  номзодларни фуқароликка олиш таклифини беради. Шунингдек, БАА фуқаролигига қабул қилинадиганлар ўзларининг аввалги фуқароликларини ҳам сақлаб қолиш мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!