Австриялик полициячи ирқчилик ва исламофобияда айбланди

Австриялик полициячи ирқчилик ва исламофобияда айбланди

Австрияда полиция ходими маҳаллий ёш муслималарга қарши ирқчилик кайфиятида бўлганликда айбланмоқда.

Зобитнинг айтишича, Вена халқаро аэропортида 20 нафар ёш қизлар паспорт назоратидан ўтаётган бўлган.

Гуруҳ аъзоларидан бири бўлган Асмо Айяднинг “Анадолу” агентлигига маълум қилишича, улар Истанбул ва Кападокия сафаридан қайтаётган бўлганлар. Шу пайт паспорт назорати бўйича полиция ходими гуруҳнинг иккита ўранган аъзосидан “Истанбулда сизни мажбуран турмушга беришмади-я?” деб киноя қилган.

Асмонинг айтишича, улар офицер билан гаплашмоқчи бўлишган, бироқ у суҳбатлашишдан ва ўзининг нишон рақамини беришдан бош тортган ва ҳаттоки гуруҳ аъзоларидан бирига таҳдид ҳам қилган.

“Офицернинг сўзларида ирқчилик ва камситиш бор эди. Бу шунчаки гап ёки ҳазил эмас эди”, деди у.

“Менинг бу ердаги мақсадим ноқонуний ҳаракатларга эътиборни тортиш. У дўстларимга айтган сўзлари, қўпол муомаласи, суҳбатлашишдан ва унинг нишон рақамини беришдан бош тортганлиги қонунга хилоф эди”.

Ушбу ёш қизлар ирқчилик ва исламофобик кайфиятдаги муомалага қарши жиноий иш қўзғатмоқчи бўлишяпти.

Полиция вакили Ёҳан Баумслагер воқеа текширилишини ва зобитнинг ирқчиликка оид гаплари ҳақида саволлар берилиши мумкинлигини билдириб ўтди.

Manba: azon. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!