Авария ҳолатидаги иккита кўп қаватли уй қулаб тушди​

Авария ҳолатидаги иккита кўп қаватли уй қулаб тушди​

Марсель марказидаги "Rue dʼAubagne" кўчасида авария ҳолатидаги иккита кўп қаватли уй қулаб тушди. Бинода яшовчилар аввалдан кўчирилган бўлишига қарамай, 12 нафарга яқин уйсиз бу ердан паноҳ топиб яшаб юрган бўлиши тахмин қилинмоқда. 

"AP" хабарига кўра, 63 ва 65-уйларнинг қулаши давомида шу атрофда бўлган икки киши жароҳатланган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Француз полицияси Марсель шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига мурожаат қилиб, бу ҳудудни айланиб ўтишни сўраган.​​

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!