Asian Games. Боксчиларнинг қачон ва кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди

Asian Games. Боксчиларнинг қачон ва кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди

Индонезяда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медаль келтирувчи спорт турларидан бири сифатида бокс эътироф этилмоқда.Хабарингиз бор, бу сафар эркаклар 7, аёллар 3 та вазн тоифасида мусобақаларда иштирок этмоқдалар.
 
Эътиборлиси, ўзбекистонлик боксчиларнинг барчаси ярим финалгача етиб келиб, ўзлари учун медаллар масаласини ҳал қилиб қўйдилар. Таиланднинг 5 нафар спортчиси ярим финал босқичига чиққани бироз кутилмаган ҳол бўлса, Қозоғистон терма жамоасининг атиги 2 боксчиси бу босқичга етиб келган.
 
Хитойлик 3 нафар спортчи ярим финал босқичига чиқди. Умуман олганда, ярим финалда 12 мамлакат вакиллари эркаклар мусобақасида иштирок этади.
 
Қуйида бугун бўлиб ўтадиган ярим финал жанглари рўйхати, уларнинг бошланиш вақтлари келтирилган:
 
Бокс. Ярим финал. 31 август
Эркаклар.
52 кг вазн тоифаси
12:00. Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Усеналиев Азат (Қирғизистон)
12:15. Тонгдеэ Юттапонг (Таиланд) - Ладон Роген (Филиппин)
 
60 кг вазн тоифаси
12:30. Шунқор Абдурасулов (Ўзбекистон) - Жунтронг Ружакран (Таиланд)
12:45. Шан Жун (Хитой) - Эрденебат Цендбаатар (Мўғулистон)
 
69 кг вазн тоифаси
13:00. Эшаш Зиёд (Иордания) - Шимбергенов Асланбек (Қозоғистон)
13:15. Арди Сайлом (Таиланд) - Бобо Усмон Ботуров (Ўзбекистон)
 
49 кг вазн тоифаси
16:00. Ҳасанбой Дўстматов (Ўзбекистон) - Ву Жонглин (Хитой)
16:15. Паалам Карло (Таиланд) - Амит (Ҳиндистон)
 
56 кг вазн тоифаси
16:30. Жо Хё Нам (КХДР) - Су Бо Сианг (Хитой)
16:45. Аморагам Сунан Агунг (Индонезия) - Миразизбек Мирзахалилов (Ўзбекистон)
 
64 кг вазн тоифаси
17:00. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Нариматсу Дайсуке (Япония)
17:15. Масук Вуттичай (Таиланд) - Баатарсух Чинзориг (Мўғулистон)
 
75 кг вазн тоифаси
17:30. Аманкул Абилхан (Қозоғистон) - Викас Кришан (Ҳиндистон)
17:45. Марcиал Эумир Феликс (Филиппин) - Исроил Мадримов (Ўзбекистон).
 
Аёллар
51 кг вазн тоифаси
13:30. Лин Ю Тинг (Хитой Тайпейи) - Чанг Юан (Хитой)
13:45. Нгуен Ти Там (Вьетнам) - Панг Чол Ми (КХДР)
 
60 кг вазн тоифаси
14:00. Сисонди Судапорн (Таиланд) - Ҳасана Ҳусватун (Индонезия)
14:15. Оҳ Йеон Жи (Жанубий Корея) - Чоэ Хйе Сонг (КХДР)
 
57 кг вазн тоифаси
18:00. Жо Сон Хва (КХДР) - Хуанг Хсиао Вен (Хитой Тайпейи)
18:15. Течасуэп Нилаван (Таиланд) - Йин Жин Хуа (Хитой)
 
Қайси давлатдан неча нафар боксчи қолди:
 
Эркаклар:
7 — Ўзбекистон;
5 — Таиланд;
3 — Хитой;
2 — Филиппин, Мўғулистон, Қозоғистон, Ҳиндистон;
1 — Иордания, КХДР, Индонезия, Қирғизистон, Япония.
 
Аёллар
3 — КХДР;
2 — Хитой Тайпейи, Таиланд, Хитой;
1 — Вьетнам, Индонезия, Жанубий Корея.
 
Маълумот ўрнида, финал жанглари 31 август куни бўлиб ўтади.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!