“Асад бор экан, қочқинлар Сурияга қайтмайди”

“Асад бор экан, қочқинлар Сурияга қайтмайди”

Башар Асаднинг президент лавозимида қолиши суриялик қочқинларнинг ватанига қайтишига тўсқинлик қилмоқда.

ТАССнинг хабари беришича, Туркия парламентининг халқаро алоқалар комиссияси раиси Вулқон Бўзқир ана шундай фикр билдирган.

“Келгусида Башар Асад билан ишлаш имконияти мавжудлигини кўрмаяпмиз, буни ҳар доим айтиб келяпмиз, – деди Бўзқир. – Ҳозир Туркияда 4 миллион суриялик қочқин бор, 5-6 миллион суриялик ватанини тарк этиб, яқин минтақалар ва Европада қўним топган. Бизнингча, Башар Асад давлат раҳбари сифатидан қоладиган бўлса, қочқинлар ватанига қайта олмайди”.

Вулқон Бўзқир Сурия халқининг ўзига муносиб етакчини топа олишига умид билдирди.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!