Арманистоннинг Озарбайжон билан тинч-тотув яшашдан бошқа имкони йўқ

Арманистоннинг Озарбайжон билан тинч-тотув яшашдан бошқа имкони йўқ

Арманистоннинг Озарбайжон билан тинч-тотув яшашдан бошқа имкони йўқ, деди Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш.

Унинг қайд этишича, Озарбайжон Арманистон билан муносабатларни нормаллаштиришни хоҳлайди:
«Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муаммо Арманистонда яшовчи арманлар билан эмас, балки Европа ва Америкадаги арман диаспораси ва бу минтақада тинчлик бўлишини истамайдиган доиралар билан боғлиқ. 30 йил арманлар ишғоли остида бўлган Қорабоғ ҳудуди 44 кун ичида озод қилинди. Никол Пашиняннинг буни қабул қилиш ҳақидаги сўзлари, айниқса, арман диаспораси томонидан катта норозилик билан кутиб олинди. Арманистоннинг бу минтақада Озарбайжон билан тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшашдан бошқа имкони йўқ».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!