Аркадағнинг вориси хорижга расмий ташрифини Россиядан бошлади

Аркадағнинг вориси хорижга расмий ташрифини Россиядан бошлади

Сердар Бердимуҳамедов ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири 30 март куни Москвага етиб келганди.

Ташриф 2 апрелга қадар давом этади ва унинг доирасида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги маданият ва иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда БМТ, МДҲ ва ЕХҲТдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилиши белгиланган.

Аслида, Аркадағнинг меросҳўри учун бу ташриф халқаро майдондаги илк расмий тажрибадир.

Туркманистонда коронавирус чекловлари бекор қилингандан сўнг, бир ҳафта рус киноси ва театрлари гастрол сафарлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Aввалроқ, Aшхобод Россиянинг иккита вакцинасини бирдан фойдаланиш учун тасдиқлади – “Спутник V” ва “ЭпиВакКорона”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!