«Aрденналик маньяк» - Мишель Фурнирэни вафот этди

«Aрденналик маньяк» - Мишель Фурнирэни вафот этди

Францияда охирги ўн йилликларнинг энг қонхўр қотилларидан бири «Aрденналик маньяк» лақаби билан танилган Мишель Фурнирэ оламдан ўтди. Бу ҳақида BFMTV телеканали хабар берди.

Кўплаб жиноятнинг сирларини ўзи билан олиб кетган Мишель Фурнирэ 2008 йил май ойида рафиқаси билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. У 1987-2003 йиллар давомида Франция ва Бельгияда ўнга яқин қизнинг қотиллигида айбдор деб топилган.

Айни дамда полиция 2003 йилда уйидан чиқиб, қайтиб келмаган 9 ёшли қизчанинг қолдиқларини топишга уринмоқда. Фурнирэ бу қотиллиги ҳақида бир йилча олдин айтиб берганди, аммо жиноятчининг соғлиғи мурдани қидиришга имкон бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!