АҚШнинг ҳарбий савдо битимлари 2018 йилда 55,66 миллиард доллар бўлган

АҚШнинг ҳарбий савдо битимлари 2018 йилда 55,66 миллиард доллар бўлган

АҚШнинг Мудофаа вазирлиги бўйича агентлиги чоршанба куни мамлакатнинг ташқи ҳарбий савдо битимлари 2018 йил молиявий йилида 55,66 миллиард долларга етганини эълон қилди.

АҚШнинг молиявий йили ҳар йили октябр ойида бошланади ва 30 сентябрда тугайди.

Агентлик маълумотига кўра, ўтган АҚШ молиявий йилида мамлакат ҳарбий савдо битимлари 55,66 миллиард долларга етган ва бу 2017 йилдагига нисбатан 33 фоизга кўпдир.

Ушбу маблағнинг 47,71 миллиард доллари қурол савдосига тегишли.

2017 молиявий йилида АҚШнинг ташқи ҳарбий битимлари 41,93 миллиард доллар бўлган.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!