АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига номзод топилди

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига номзод топилди

Бўшаб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлган АҚШнинг БМТдаги доимий вакиллигига муносиб номзод аниқланди.
 
Хабарларга кўра, президент Дональд Трамп АҚШнинг Канададаги элчиси Келли Крафт номзодини мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили лавозимига тайинланиши масаласини кўриб чиқмоқда. Жумладан, Трамп у билан бир нечта учрашувлар ҳам ўтказган.
 
Маълумот учун, АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли тез орада истеъфога чиқиши ҳақида маълум қилган эди.
 
Таъкидлаш жоизки, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг собиқ ўринбосари Дина Пауэлл, Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва собиқ сенатор ҳамда демократ Жо Либерман Никки ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар сифатида тахмин қилинаётаган эди.

Manba: qalampir.com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!