АҚШдаги тўфон сабабли 15 та штат хавф остида қолди

АҚШдаги тўфон сабабли 15 та штат хавф остида қолди

Америка Қўшма Штатларининг Арканзас штатида кучли шамол ва торнадо юз берди. BBC News хабарига кўра, жума куни штат маркази Литл-Рок шаҳрида ноқулай об-ҳаво ортидан торнадо юзага келган.

Табиий ҳодиса штат бўйлаб фавқулотда ҳолат эълон қилинишига олиб келди. Шамол кучи дарахтлар, уйларнинг томлари ҳамда автомашиналарга жиддий зарар етказгани билдирилди.

Айрим давлат бинолари жиддий зарарланган. Шунингдек, торнадодан 24 та аҳоли вакили жароҳат олиб, шифохоналарга етказилган. Мамлакатнинг 15 та штати кучли тўфон сабабли хавф остида экани айтилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!