АҚШдаги Қуёш обсерваторияси ҳеч қандай изоҳларсиз ёпиб қўйилди

АҚШдаги Қуёш обсерваторияси ҳеч қандай изоҳларсиз ёпиб қўйилди

АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Қуёш обсерваторияси 6 сентябрь куни ҳеч қандай изоҳларсиз вақтинчалик ёпиб қўйилди, воқеа жойида Федерал тергов бюроси (ФТБ) ходимлари иш олиб бормоқда, бироқ ҳукумат ҳануз уларнинг ташрифи ва муассасаса фаолияти тўхтатилиши сабаблари ҳақида маълум қилмади. "Кун" нашри шу ҳақда хабар берди. 

Обсерватория ёпилиши ҳақида биринчи бўлиб маълум қилган Alamogordo Daily News маҳаллий нашрига кўра, Астрономия тадқиқотлари уюшмаси (АТУ - AURA)да комплекс эҳтиёткорлик чоралари туфайли ёпилгани ҳақида айтилган, лекин уларнинг нима сабабли юзага келганига изоҳ берилмаган.

Отеро округи шерифининг сўзларига кўра, обсерваторияга ФТБ ходимлари келиб, персонал эвакуациясида ёрдам беришни сўрашган. "Биз у ерга борганимизда ҳеч қандай хавф йўқ эди", - деди у. ФТБ агентлари полицияга ташриф сабабларини маълум қилишмаган. 

Таъкидлаш жоизки, Нью-Мексикодаги Қуёш обсерваторияси Миллий қуёш обсерваторияси (МҚО - NSO) штат давлат университети томонидан бошқарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!